Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчи Хавьер Амаечини  "Гамбург"га трансфер қилганини эълон қилди. Бироқ, ҳозирча трансфер шартлари очиқланмаяпти.

Маълумот учун, Амаечи шу кунгача “канонирлар”нинг ўринбосарлар жамоасида тўп суриб келаётган эди. У янги жамоасида 17-рақамда ўйнайди.

Айтиш керакки, Амеачи Англия ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.