Арсенал - Бёрнли: Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 12-турида "Арсенал" "Бёрнли"ни қабул қилади. Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

Арсенал

    Премьер-лига 12-тур

    14/12/2020, 00:15

    0
    :
    1
    Тугади

    Бернли

    • Пьер-Эмерик Обамеянг 73' (автогол)

    Стадион: Emirates Stadium 2000 томошабин

    Бош ҳакам: Graham Scott

    45'
    90'

    • 90+5'

      Ўйин якунланди.

    • 90+4'

      Жеймс Тарковскига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    • 90'

      Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

    • 90'

      Даниэль Себальоснинг узатмасини Ник Поуп эгаллаб олди.

    • 87'

      Арсенал бурчак тўпидан фойдалана олмади.

    • 83'

      Эдвард Нкетиа Виллиан ўрнига майдонга тушди.

    • 80'

      Арсенал рақиб жарима майдонига киришга уринмоқда.

    • 79'

      Бёрнлининг бурчак зарбаси кучли чиқди ва майдондан ташқарисига чиқиб кетди.

    • 78'

      Бёрнлининг бурчак зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарсига чиқариб юборди.

    • 78'

      Чарли Тэйлорнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

    • 77'

      Грем Скоттнинг хуштаги чалинди, Эйнсли Мэйтленд-Найлс ўйин қоидасини бузди.

    • 74'

      Эктор Беллерин ўрнини Эйнсли Мэйтленд-Найлсга бўшатиб берди.

    • 74'

      ГОООООООООЛ! Пьер Обамеянг ўз номини таблога ёздириб қўйди, бироқ автогол билан!

    • 73'

      Арсенал футболчилари қўпол ўйин кўрсатмоқда. Муҳаммад Эль-Ненни сариқ карточка олди.

    • 71'

      Эктор Беллерин қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 70'

      Крис Вуд майдонни тарк этди, Матей Выдра ўйинни давом эттиради.

    • 67'

      Бен Мининг зарбасини Бернд Лено қийинчилик билан қайтарди.

    • 66'

      Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтариб юборди.

    • 65'

      Пьер Обамеянгнинг зарбасини Ник Поуп сейв ишлатибгина қайтариб қолди. Арсенал бўш келмоқчи эмас.

    • 61'

      Микель Артета дархол футболчиларни алмаштиришга киришди. Александр Ляказетт майдонни тарк этди, унинг ўрнини Дани Себальос эгаллади.

    • 60'

      Бош ҳакам ВАРнинг қарорига қўшилди. Гранит Жака қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

    • 59'

      ВАРдагилар бош ҳакам Грем Скоттга Гранит Жака қизил карточка олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.Уххх, Арсенал 10 киши бўлиб қолиши мумкин.

    • 57'

      Бёрнли мураббийи ўзгартиришга қўл урди. Жей Родригесни заҳирага олди, Эшли Барнс ўйинга қўшилди.

    • 57'

      Гранит Джака қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 54'

      Виллианнинг узатмаси хавфли тус олмади.

    • 54'

      Пьер Обамеяннинг кучли зарбасига ҳимоячи блок қўйди. Канонирлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишади.

    • 53'

      Арсеналнинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

    • 51'

      Пьер Обамеянг жарима майдони ичида зарба йўллади, бироқ Ник Поуп зарбани ўтказиб юбормади.

    • 50'

      Киран Тирнининг зарбасини Ник Поуп майдон ташқарсига чиқариб юборди.

    • 47'

      Виллиан ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

    • 47'

      Арсенал тўпни ўзида ушлаб турибди.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди.

    • 45+1'

      Тайм якунланди. Танаффус.

    • 45'

      Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

    • 44'

      Жеймс Тарковскига шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

    • 43'

      Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Виллиан уни ўйинга киритиб беради.

    • 41'

      Букайо Сака офсайдда қолиб кетди.

    • 39'

      Киран Тирнининг узатмасини Ник Поуп ушлаб олди.

    • 39'

      Бёрнлининг жаримадан узтаган тўпини Бернд Лено ушлаб олди.

    • 38'

      Александр Ляказеттнинг подкати муваффаққиятсиз чиқди ва Грем Скотт ўйин қоидаси бузилганини қайд этди. Бернли жарима тўпи тепади.

    • 34'

      Робби Брэйди ўйиндаги дастлабки сариқ карточка муаллифи бўлди.

    • 33'

      Жеймс Тарковски ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 30'

      Габриэль жамоадошининг узатмасини дарвозага боши билан йўллади, бироқ зарба ноаниқ чиқди. Бернли тўпни эркин зарба билан ўйинга киритади.

    • 28'

      Александр Ляказеттнинг боши билан йўллаган зарбасини Ник Поуп осонлик билан ушлаб олди.

    • 25'

      Робби Брэйди рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белигади.

    • 23'

      Жей Родригес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 21'

      Виллианнниг узатмасидан сўнг Роб Холдинг боши билан дарвоазага зарба йўллади, бироқ ноаниқ.

    • 18'

      Виллианнинг узатмасидан ҳимоячилар тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришди.

    • 18'

      Эктор Беллериннинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди. Меҳмонлар бурчак зарбасини қайтаришга ҳаракат қилишади.

    • 14'

      Крис Вуднинг пенальти ҳудудиан боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. Арсенал эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.

    • 12'

      Виллианнинг бурчакдан узатган паси хавфли тус олмади.

    • 12'

      Пьер Обамеянгнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди, Арсенал бурчак тўпи тепади.

    • 9'

      Жей Родригес воқеалар ривожидан олдинлаб кетди, лайнсменнинг байроғи кўтарилди.

    • 8'

      Виллианнинг узатмасини рақиб дарвозабони Ник Поуп эгаллаб олди.

    • 7'

      Крис Вуд рақиб жарима майдонида пайдо бўлди, ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишди.

    • 5'

      Пьер Обамеяннинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олишмади.

    • 4'

      Арсенал футболчилари тўпни назорат қилиб, рақиб жарима майдонига киришга уринишмоқда.

    • 1'

      Ўйин бошланди.

    • 0'

      Бёрнли футболчилари ўйинни бошлаб беришади.

    • 0'

      Таркиблар билан танишинг:

      Арсенал – Лено, Бельерин, Тирни, Холдинг, Габриэл, Джака, Сака, Эль-Ненни, Виллиан, Обамеянг, Ляказетт.

      Бернли – Поуп, Ми, Лоутон, Тарковски, Тэйлор, Вествуд, Брэйди, Браунхилл, Макнил, Родригес, Вуд.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)