Армрестлингчиларимиз жаҳон чемпионатини 5 та медаль билан бошлади

Руминиянинг Константа шаҳрида армрестлинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатини спортчиларимиз муваффақиятли бошлади.

Дунёнинг 54 давлатидан келган спортчилар иштирок этаётган чемпионатнингбиринчи кунги баҳсларида ёшларимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Чап қўл беллашуларида Зарнигор Абдураҳимова, Назокат Солиева ҳамда Балабек Исрафилов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, делегациямизга олтин медалларни тақдим этди.

Шунингдек, вазни 65 килограммгача бўлган Зуҳра Хўжақулова кумуш, 60 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Муҳаммадбобур Неъматуллаев бронза медали билан тақдирланди.

Минбар

Барча блоглар