Арина Соболенко финалда ўйнайди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида аёллар ўртасида давом этаётган "Qatar Total Open"​ мусобақасининг ярим финалида Арина Соболенко ғалаба қозонди.
 
Турнирнинг ушбу босқичда беларуслик Арина тажрибали рус теннисчиси Светлана Кузнецовага қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
 
Энди А.Соболенко мазкур мусобақанинг бош соврин учун ўтадиган ўйинда чехиялик Петра Квитовага қарши ўйин ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)