АПЛнинг июль ойидаги энг зўр футболчиси номи эълон қилинди

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ярим ҳимоячиси Майкл Антонио Англия премьер-лигасида июль ойининг энг зўр футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, Антонио ўтган ой АПЛда жами 7 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 8 та гол уришга эришди. Эътиборлиси, у чемпионатнинг 35-турида "Норвич"га қарши бўлиб ўтган ўйинда покер қайд этди.

Ушбу номга даъвогарлар қаторида Оливье Жиру ("Челси"), Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Антони Марсьяль ("Манчестер Юнайтед"), Ника Поупа ("Бёрнли"), Кристиан Пулишич ("Челси") ва Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити") каби футболчилар ҳам бор эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)