АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи эълон қилинди

"Астон Вилла" бош мураббийи Дин Смит Англия премьер-лигасининг ўтган декабрь ойидаги энг яхши мураббийи, деб топилди.

Бирмингемликлар ўтган ой 5 та ўйинда 3 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. Улар премьер-лига мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Айтиш керакки, даъвогарлар орасида "Астон Вилла" устозидан ташқари Карло Анчелотти ("Эвертон"), Шон Дайч ("Бернли") ва Уле Гуннар Сульшер ("Манчестер Юнайтед") каби мутахассисларнинг ҳам номзоди бор эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)