АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи номи маълум бўлди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо ноябрь ойининг энг яхши мураббийи номини қўлга киритди. "Шпорлар" тўрт ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонди ва битта баҳсда дуранг ўйнади.

"Бу  ерда "Ойнинг энг яхши мураббийи" деб ёзилган, бироқ унвонни бутун жамоа, мураббийлар, ассистентлар, аналитиклар ва футболчилар қўлга киритишди, шунинг учун менинг эмас, жамоанинг ютуғи", - дейди Моуриньо.

Унвон учун Фрэнк Лэмпард ("Челси", 2 ғалаба ва бир дуранг), Уле-Гуннар Сульшер ("Манчестер Юнайтед", 3 ғалаба ва бир дуранг) ва Дэвид Мойес ("Вест Хэм", 3 ғалаба) даъвогарлик қилишган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар