АПЛда минглик довонни забт этган клублар сони 11 тага етди

"Саутгемптон" АПЛ 11-турида "Брайтон"ни меҳмонда мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, "авлиёлар" Премьер-лига тарихида 1000 очко жамғарган 11-клубга айланди. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", " Челси", "Ливерпуль", "Астон Вилла", "Тоттенхэм", "Эвертон", "Манчестер Сити", "Ньюкасл" ва "Вест Хэм" клублари бундай натижани қайд этган эди.

Жорий мавсумда "Саутгемптон" Англия чемпионатида 20 очко билан бешинчи поғонани банд этиб туришибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)