АПЛ турнир жадвалида янги пешқадам (видеошарҳ)

Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Лестер" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. "King Power" ўйингоҳида кечган учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ндиди ва Мэддисоннинг голлари "тулкилар"ни вақтинча пешқадамга айлантирди.

Айни дамда битта ўйин кўп ўтказган ҳолда "Лестер" 38 очко билан 1-ўринда бормоқда. Лэмпард шогирдлари эса 8-ўриндан жой олган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)