АПЛ клублари энди ҳеч қачон Суперлигага қўшила олмасликлари мумкин

Англия премьер-лигаси Европа Суперлигасини яратишга бўладиган янги уринишларнинг олдини олиш учун қоидаларни ўзгартириши мумкин.

The Times нашри тарқатган хабарга қараганда, Англия чемпионатининг ҳеч бир иштирокчиси Европа Суперлигасини яратиш лойиҳасида иштирок этмаслиги учун Премер-лига ўз регламентини ўзгартирмоқчи. Унга кўра, АПЛнинг қайсидир жамоаси келажакда  бундай турнирни яратиш учун янги уринишларга қўшилса, чемпионатдан четлатилиши белгилаб қўйилади.

“Бу инглиз клубларининг Суперлигага қўшилиш хавфини абадий йўқ қилади”, - дейди вазиятга яқин манбалардан бири.

Янги ташкил этилган ва қисқа муддатда фаолиятини тўхтатган Суперлигага дастлаб АПЛнинг 6 та жамоаси – “Челси”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм”, “Арсенал” ва “Ливерпуль” қўшилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар