АПЛ икки ҳафталик таътилга йўл олиши мумкин

АПЛ клублари лигадаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатдан хавотир олмоқда.

The Telegraph нашри хабарига кўра, жамоа мутасаддилари икки ҳафталик танаффусга чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. "Манчестер Сити" билан боғлиқ вазиятдан сўнг айрим клубларнинг топ-менежерлари норасмий музокарада ушбу вариантни муҳокама қилишган.

"Эвертон" "Манчестер Сити" ўйинидан ташқари "Фулхэм" "Тоттенхэм" ҳам учрашуви сўроқ остида турибди. Шунингдек, "Саутгемптон" бош мураббийи Ральф Хазенхюттлнинг оила аъзосида коронавирус аниқлангани сабаб, у жамоасининг сўнгги учрашувини ўтказиб юборди.

Шу билан бир қаторда, Британияда пандемия боғлиқ умумий вазиятнинг ёмонлашуви кузатилмоқда. Қуйи дивизионда тур ўйинларининг 9 таси коронавирус сабаб ўтказилмади, бу эса Англия Кубогининг учинчи босқич ўйинларининг қолдирилишига сабаб бўлиши ва топ клубларнинг тақвимига таъсир ўтказиши мумкин.

Сўнгги тест натижаларига кўра, АПЛ иштирокчилари орасидан 18 тасида коронавирусга ижобий жавоб олинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар