АПЛ. 19-турда олинган энг сара суратлар орқали ишланган фотомақола!

АПЛ 19-тури бизга бир қанча қизиқарли учрашувларни тақдим этди. Ушбу баҳслар давомида умумий ҳисобда 21 та гол киритилди. Аслида, 9 та ўйинда шунча голни кўп, деб бўлмайди. Аммо ҳозирда бутун дунё, хусусан, "туманли альбион" коронавирусдан азият чекаётгани, шу сабабли, футболчилар бироз формада эмаслигини инобатга олсак, кўрсаткич ёмон бўлмади. SPORTS.uz тур ўйинларидан олинган энг сара суратлардан ташкил топган фотогалереяни тақдим этади:

photo_2021-01-19_23-06-38

Учрашув олдидан мана шундай жараёнлар ўтказилмоқда. Эҳтиёт бўлган яхши-да!

photo_2021-01-19_23-03-50

Патрисиу ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиқди. Шулардан иккитаси 11 метрлик нуқтадан йўлланди.

1

Ўйин кескин курашларга бой бўлганини ушбу суратдан ҳам англаб олиш қийин эмас.

photo_2021-01-19_23-03-45

"Бёрнли" аъзоси Эшли Барнсдан ажойиб парвоз!

photo_2021-01-19_23-36-27

Бу ҳеч қандай акция эмас. Шунчаки, футболчилар жуда ҳолдан тойганди.

photo_2021-01-19_23-03-47

Ҳамманинг кўзи тўпда. Тўп эса, ўша куни Роберт Санчес дарвозасига кирмади. Ҳужумкор "Лидс" футболчилари ўйинни голсиз якунлашга мажбур бўлди.

photo_2021-01-19_23-03-52

Бу ҳолат "Ливерпуль" мухлисларига жуда таниш. Аммо бу сафар ижрочилар Жек Харрисон ҳамда Перси Тау. Вазият эса ўша-ўша.

photo_2021-01-19_23-03-47_1

"Фулхэм" - "Челси" учрашувидан ажойиб фотосурат!

photo_2021-01-19_23-03-52_1

Иккинчи қаватдаги тўп учун курашга эътибор қаратинг.

photo_2021-01-19_23-48-10

Ғалаба тўпини киритган Мэйсон Маунтнинг кайфияти ҳавас қилгулик даражада.

photo_2021-01-19_23-03-47_2

Вардининг нигоҳларига эътибор қаратинг!

photo_2021-01-19_23-53-19

Ҳимоячидан ажойиб мастер-класс.

photo_2021-01-19_23-03-49

Ҳар ким ўйинга ҳар хил тайёргарлик кўради.

photo_2021-01-19_23-03-54

Қанча ҳаракат қилмасин, Ремздейл тўпга ета олмади.

photo_2021-01-19_23-03-55

Худди шу расмни бошқа томондан томоша қилинг.

photo_2021-01-19_23-03-57

Льорис ўша куни дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмади.

photo_2021-01-19_23-03-48

Қулай имкониятдан гол ура олмаган Погба аламини кимдан олишни билмаяпти.

photo_2021-01-19_23-03-56

Фернандеш эса, аламини қай тарзда олганига гувоҳ бўлинг. Дарҳақиқат, бундан вазиятда ҳиссиётларни жиловлаш мушкул.

photo_2021-01-19_23-03-54_1

Пешқадамга айланиб олиш имкониятини қўлдан бой берган Юрген Клоппнинг ҳолати.

photo_2021-01-19_23-03-53

Эдинсон Каванига "Тарзан" лақаби фақатгина қиёфадаги ўхшашлик учун берилмаган. Унинг тўп учун курашдаги ҳаракатлари таҳсинга сазовор.

photo_2021-01-19_23-03-48 (2)

4 та гол ўтказиб юборган Висенте Гуаита сейвлар ҳам амалга оширди. Суратдаги манзара шунчаки чиройли.

photo_2021-01-20_00-03-59

Юқоридаги икки "шаҳарлик" амалда ўйин тақдирини ҳал этди.

photo_2021-01-19_23-03-55_1

I...

photo_2021-01-19_23-03-49_1

II...

photo_2021-01-20_00-04-00

III. Обамеянгдан ўзгача гол нишонлаш усули!

photo_2021-01-19_23-03-57_1

Ўйин жуда агрессив руҳда кечганига шубҳа йўқ. Томас Партей ҳаёлида: "Охири бахайр бўлсин!"

photo_2021-01-19_23-03-57 (2)

Фотографнинг маҳоратига тан бермай илож йўқ. Ажойиб ракурс! Шундан эмасми?!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Samad
20/01/2021 09:16
Zoʻr

Минбар

Барча блоглар