АПЛ. 13-турда олинган энг сара суратлар орқали ишланган фотомақола!

Англия Премьер лигасининг 13-тури бир қатор қизиқарли учрашувлари ва кутилмаган натижаларга бой бўлиб, ўз жозибасини намойиш этди. "Ливерпуль" ўз уйида "Тоттенхэм"ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда Фирмино томонидан киритилган гол эвазига ғалабани илиб кетди. Бундан ташқари, "Челси" сафарда "Вулверхэмптон" клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва бу учрашувда ҳам сўнгги дақиқада киритилган гол лондонликларнинг мағлубиятига сабаб бўлди. Турнинг қолган беллашувларида ҳам ўзига хос натижалар қайд этилди. Ушбу ўйинлардан махсус фотомақола тайёрладик!

1291458844.0

Канте қанчалар ҳаракат қилмасин, "бўрилар"ни тўхтатиб қола олмади.

 

default

Кутиб олинг! АПЛда янги "юлдуз" порламоқда.

 

wolverhampton-wanderers-v-chelsea-premier-league-6

Лэмпард қандай тактик хатога йўл қўйганини ўзи ҳам тушунмаяпти.

 

2020121557126620

Қизиқ! Жирунинг чап оёғи қани?

 

3000_1

Гвардиола яхшигина асабийлашди ва унинг турли эмоциялари кўзга ташлана бошлади.

 

287370

Шу куни, "шаҳарликлар"нинг ўйини чиқмади.

 

gettyimages-1291579326-2048x2048

Gettyimages мухбиридан ажойиб сурат!

 

c068ae4865804c768b5db81510236019

Билич хотиржамлик ва ақл билан иш кўриши эвазига "Манчестер Сити"дан очко тортиб олди.

 

gettyimages-1291635568-2048x2048

Ришарлисон майдонда хоҳлаганича Бразилиянинг "жинга" услубини ишга солди.

 

gettyimages-1230175765-2048x2048

Шунақасини кўрганмисиз? Баҳс давомида футболчилар қаерга бундай қараб қолишлари мумкин?

 

gettyimages-1291651131-2048x2048

Шмейхель такрорий лавҳага умид билан қарамоқда, аммо "Лестер"га VAR ҳам ёрдам бермади.

 

1230160697.0

Камдан-кам ҳолатларда "тулкилар" ўз уйида таслим бўлади.

 

_116124934_bamford_pa

Грандлар шошилинг! Бэмфорд каби футболчилар доим ҳам чиқавермайди. Унга даъвогарлик қиладиганлар эса кўп.

 

p091nkkx

Марсело Бьелса бошчилигидаги "Лидс"га тасанно! Жамоа жорий мавсумда 22 марта рақиб дарвозасини ишғол этиб улгургани алоҳида тақсинга лойиқ.

 

QVNIMTE4NDg4OTE3

Мавсум дебютанти "Ньюкасл" дарвозасига 5 та тўп киритди.

 

gettyimages-1291668932-2048x2048

Шунақаси ҳам бўлиб туради.

 

newFile-3

"Арсенал" ва "Саутгемптон" қарама-қаршилиги кескин курашларга бой бўлди.

 

arsenal-1-1-southampton-pierre-emerick-aubameyang-cancels-out-theo-walcotts-opener-3

Узоқ "пауза"дан сўнг, ниҳоят, Обамеянг гол уришга эришди.

 

1589298-arsenal-vs-southampton-premier-league-saints-player-ratings

Асабий кечган учрашувда ўзининг юлдузли дамларини "Арсенал"да ўтказган Уолкотт собиқ жамоасига гол уриб, "Саутгемптон"га очко олиб берди.

 

2956990-60695728-2560-1440

Футбол оламидаги энг эмоцияга бой ва ўзгача характерли иккита мураббийлар ўзаро тўқнаш келди.

 

LiverpoolTottenham161220c

Шунақаси ҳам бўлиб туради.

 

image

Фирмино ва Салоҳ "Тоттенхэм"нинг "қотил тандеми"га АПЛда ким энг зўри эканлигини кўрсатиб қўйди.

 

newFile-2

"Вест Хэм" ва "Кристал Пэлас" қарама-қаршилигидаги энг ёрқин вазият.

 

West-Ham-1-1-Crystal-Palace

Бу томондан ҳам кўришингиз мумкин.

 

benteke-west-ham--800x445

Ким чаққонроқ?

 

1-5

Гол бўлди, деб ўйлайсизми?

 

36932446-0-image-a-32_1608153368181

Ҳа, "Брайтон" футболчилари ҳисобни очишдан мамнун эди.

 

https___wp-images.onefootball.com_wp-content_uploads_sites_10_2020_12_Fulham-v-Brighton-Hove-Albion-Premier-League-1608155724

Бироқ, ҳакам голни инобатга олмади ва учрашув нурсиз дуранг билан якунланди.

 

36978804-9064225-image-a-51_1608236832619

"Астон Вилла" футболчилари "Бёрнли" дарвозаси томон жуда кўп зарбалар берди.

 

36975824-9064225-image-a-44_1608235918175

Гоҳида дарвозабон, гоҳида ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлаверди.

 

aston-villa-0-0-burnley-sean-dyches-men-escape-with-a-point-2

Топ клублар эътиборини ўзига жалб этаётган Гриллишнинг уринишлари ҳам бемасар кетди ва беллашувда ҳисоб очилмади.

 

0_Sheffield-United-v-Manchester-United-Premier-League-Football-Bramall-Lane-Sheffield-UK-17-Dec

Рэшфорднинг дубли "қизил иблислар"га ишонч бағишлади.

 

gettyimages-1230183890-2048x2048

"Шеффилд" ҳисобни қисқартириб, 2:3 кўринишига келтирганидан сўнг, баҳс қизғин суратда давом этди.

 

gettyimages-1291840025-2048x2048

Ҳатто, мураббийлар ҳам ўз эҳтиросларини жиловлолмай қолди.

 

569ee2846c3f1a97fc30e7fa61b6de96eb580f98_1

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва МЮ АПЛда сафардаги кетма-кет ўнинчи ғалабасига эришган тўртинчи жамоа бўлиб тарихга кирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар