Анвар Турапов “Шаҳзода”дан маслахат олганмиди?

Яқиндагина юртдошимиз Анвар Турапов Таиланднинг Паттая шаҳрида филиппинлик Роберто Гонсалесни мағлубиятга учратиб, WBC Asia камарини қўлга киритган эди. Биз ушбу чармқўлқоп устаси билан боғланиб, сухбат қурдик. Қуйида, ушбу интервьюни эътиборингизга хавола этамиз.

Sports.uz маълумотномаси

Анвар Турапов 1994 йил 7 март куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳрида таваллуд топган. Биринчи мураббийи: Алишер Жалолиддинов, Чирчиқ Олимпия заҳиралари коллежи ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт универститетини тамомлаган. Чапақай, ҳаваскор боксда 2013 йил Филиппинда бўлиб ўтган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати совриндори бўлган. Мураббийлари: Тўлқин Қличев, Рустам Саидов, Фаррух Қличев. Профи боксда эса, Илгар Алиев.

Профессионал боксда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг 4 тасида ғалаба қозонган ва бир мағлубият.

мм

 

 - Маълумки, Анвар камар учун жангда мағлубиятга учратган Роберто Гонсалесни яна бир ҳамюртимиз “Шаҳзода”, Жаноб жигарчи” номи билан машҳур Равшан Умурзақов ҳам нокаутга учратганди...

Қизиқ, икки ҳамюртимиз битта рақибни бир хил усулда жигарга йўллаган зарба эвазига нокаутга учратди. Тасодифми бу ёки қаҳрамонимиз Равшан Умурзақовдан маслахат олганмиди?

- Равшанбек Умурзақовдан маслаҳат олмадим. Лекин улар ўртасидаги жангни кузатдим ва ўзим учун хулоса чиқариб олдим. Чапақай боксчи эканлигим учун Робертони қорин қисмига кўпроқ зарба беришга қарор қилдим ва бу ўз самарасини берди. Энди, иккаламизнинг бир хил услубда ғалаба қозонишимизни тасодифга йўйишимиз ҳам мумкин.

- Бир йил аввал қўлидан жиддий жароҳат олган боксчи, энди WBC Asia камари сохиби. Бунга қандай эришди экана?

- Хабарингиз бор, ўтган йили пойтахтимизда 5 май куни катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтганди. Айнан ўша кечада ринга кўтарилишим керак бўлганди. Ушбу жанга тайёргарлик жараёнида қўлимни икки жойидан синдириб олгандим. Мазкур жароҳат туфайли 6 ой мобайнида боксдан ташқарида бўлдим. Лекин кўнглимни чўктирмай келажакка яхши ният билан боқдим ва ўз устимда жиддий  ишладим. Мураббийларим, дўстларим яқиндан ёрдам берди. Натижада камтарона бўлсада ушбу натижани қайд эта олдим. Аввало, ҳаммаси яратганнинг инояти. Қолгани эса инсонни ўзига боғлиқ.IMG_20190630_222052_084_1

- Мутахассислар томонидан ҳаваскор боксда келажаги порлоқ дея эътироф этилган истеъдоднинг ушбу йўналишдаги омадсизлигига нима дейсиз?

- Юртимизда талантлар исталганча топилади. Барчасининг келажаги ўз қўлида деб ўйлайман. Ҳаваскорда 64-69 кг вазн тоифасида ринга кўтарилганман. Бу вазн тоифасида рақобат жуда кучли бўлган. Юқори натижалар қайд эта олмаганимга фақатгина ўзимни айблайман. Чунки, ўз устимда янада жиддийроқ ишлаганимда эхтимол юқори даражага кўтарила олардим. Ҳаваскордаги охирги ижобий натижам 2017 йилда Ўзбекистон чемпионатида Бобоусмон Ботуровга имкониятни бой бериб учинчи ўринни қўлга киритганим бўлган.

- Ўзбек профессионал бокс юлдузлари Қудратулло Абдуқаххоров ва Азизбек Абдуғофуровлар билан биргаликда машғулот олиб борадиган Анвар Туроповга уларнинг баъзи бир жиҳатлари жуда ёқар эмиш?

- Азиз ака ва Қудратулло профессионал боксда жуда катта тажрибага эгалар. Улар менга тайёр китоб десам ҳам бўлади. Тўғриси, уларнинг сабрига қойил қоламан. Қолаверса, жуда оғир-босиқ, камтаринлиги ҳам тахсинга лойиқ.

- Профессионал боксдаги илк қадами мағлубият билан бошланишига қайси ҳамюртимиз сабабчи бўлганди?

- Профи боксдаги биринчи жангимда Элдор Саидовга имкониятни бой бериб қўйганман. Вахоланки, ҳаваскор боксда бир неча марта уни мағлубиятга учрата олгандим. Ушбу муваффақиятсизликни сабаби, шунчаки менинг профессионал йўналишдаги тажрибасизлигим бўлган. Элдор эса, бу борада яхшигина тажриба тўплаб улгурган эди. Аслида, мағлубиятни хеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Ўша куни мен яхши ҳаракат қила олмаганман. Рақибим эса, бундан фойдаланиб қолган.аааа

- Қаҳрамонимиз Қудратулло Абдуқаххоров, Шоҳжахон Эргашев, Шаҳрам Ғиёсовлар орасидаги энг кучлисини танлашда қийналди шекилли очиқ жавобдан қочиб қолди... :)

- Улар орасида бирортасини бир-биридан кучли дея ажрата олмайман. Шуни айта оламанки, улар ўз услубига эга. Рейтингда ҳам юқори ўринда. Умуман олганда жаҳон профи боксида  ҳам ўз ўрнига эгалигини айта оламан.

- Юқоридаги уч баҳодирларни кучли томонлари борасида эса қисқача фикр...

-  Уларнинг кучли тарафи улкан тажриба ва ўз устида қаттиқ мехнат қилишларида деб ўйлайман.

- Тураповнинг машғулотлар жараёнида неча км югуриши сизларга ҳам қизиқ бўлса керак?

- Машғулотлар жараёнида одатда, 10 км масофага югурамиз.

- Ҳаваскор боксдаги энг ноқулай рақиби ким бўлган деб ўйлайсиз?

- Саид Аҳмад “Жимжитлик” романидан парча. Афсуски шундай жавоб.анварий

Қаҳрамонимизга блиц саволлар билан ҳам мурожаат қилдик. Яъни ушбу саволларда боксчилардан бирини танлаш керак бўларди. Назаримда, унга ўзига хос чармқўлқоп усталари ёқар экан.

- Менни Пакьяо ёки Флойд Мейвезер?

- Пакьяо.

- Оскар Дела Хоя ёки Насим Хамит?

- Оскар Дела Хоя.

- Артуро Гатти ёки Антонио Баррера?

- Гатти.

- Костя Цзю ёки Рикки Хаттон?

- Костя Цзю.

Геннадий Головкин ёки Саул алварес?

- GGG.

- Рой Жонс ёки Антонио Тарвер?

- Рой Жонс.

- Владимир Кличко ёки Леннокс Льюис?

- Кличко

анварчик_1

 

Аҳмадбек ЭШМАТОВ сухбатлашди.