Анвар Солиев

Кўпчиликка ўзининг "Пахтакор", "Навбаҳор", "Бунёдкор" жамоалари ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали яхши танилган футболчи, қолаверса Илҳом Мўминжонов билан биргаликда "Пахтакор" ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий, "Навбаҳор" ва "Сурхон" клубларида маслаҳатчи мураббий бўлиб бирга ишлаган Анвар Солиев эндиликда "Нефтчи" мураббийлар штабида иш бошлади. 

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Анвар Солиев Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади.

Шу ўринда "Нефтчи" жамоасида тайёргарликнинг Тошкентдаги биринчи босқичи якунланди ва жамоа аъзолари Фарғонага қайтиб келдилар. Мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичи Фарғонада давом эттирилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
17/01/2021 12:18
НЕФТЧИни тарихий бетакрор галабали буюк юришларини кайтариб Фаргона колаверса Узбекистонлик энг зур мухлисларига 20-асрдаги салобатини кайтаришга бел боглаган барча муррабий ва рахбарларга тассанно бу бошлаган хайрли ишларингиз бароридан келиб севимли жамоамиз НЕФТЧИ уз уйинлари билан УЗБЕКИСТОН номидан таратиб ОСИЁ керак булса Дунё Футбол майдонларида УЗБЕК БАЙРОГИни баланд хилпиратиб туришини ОЛЛОХдан сураб коламиз , Омад сизларга ёр булсин , ОЛГА НЕФТЧИ
UFC UZBEKISTAN
17/01/2021 11:40
Биз айтгандик, биз билгандик, биз кутгандик)))
Zafarbek Yuldoshev
17/01/2021 11:05
Neftchini qaytishini orziqib kutyapmiz