Анвар Бойназаровнинг Франциядаги жангини кўрдингизми? (видео)

Аввал хабар берганимиздек аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси ўзбекистонлик Анвар Бойназаров ўзининг навбатдаги жангини бугун Франциянинг Страсбург шаҳрида ўтказди.

Кикбоксинг бўйича “GLORY 64” турнири доирасида 64 кг вазн тоифасида спортчимиз мезбон яккакурашчи Абдуллоҳ Эзбири билан куч синашди. Ҳамюртимиз очколар ҳисоби бўйича ушбу жангда ғолиб чиқди.

Қуйида ушбу жангни томоша қилишингиз мумкин: