Антидопинг Конвенциясини ратификация қилган давлатлар сони 189 тага етди

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ўзининг расмий сайтида Мавритания ислом республикаси ЮНЕСКОнинг спортдаги допингга қарши халқаро Конвенциясини ратификация қилган 189-давлатга айланганини эълон қилди.

Айтиш керакки, эндиликда дунёда ЮНЕСКОнинг ушбу Конвенциясини ратификация қилмаган бор йўғи 6 та давлат қолди холос.

WADA президенти Витольд Банька бу борада ўзи билдириб ўтди:

“WADA жамоаси тоза спорт ҳамжамиятига қўшилган Мавританияни мамнуният билан қарши олади. Энди у ҳам антидопинг ҳаракатини қўллаб-қувватлаётган дунёнинг 98% мамлакатлари қаторига киради”.

Маълумот учун, 2005 йилнинг 19 октябрида қабул қилинган ушбу Конвенция амалий восита бўлиб, давлатлар уни ратификация қилиш орқали спортдаги допингга қарши курашишда ҳайрихоҳ эканлигини билдиришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар