Анна Калинская ва Юлия Путинцеванинг АҚШдаги эртаги тугади
Ads

Россиялик Анна Калинская ва қозоғистонлик Юлия Путинцева "US Open" турнирининг чорак финал йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Анна ва Юлия жуфтлик баҳсларининг учинчи даврасида венгриялик Тимеа Бабош ва франциялик Кристина Младеновичга қарши ўйин ўтказиб, якунда 3:6, 2:6 ҳисобида таслим бўлди.

Шу тариқа Бабош ва Младенович Америка очиқ чемпионатининг чорак финалда мезбонлар вакили Кори Гофф ва Кэти Макнейли, ёки беларуслик Виктория Азаренко ҳамда австралиялик Эшли Барти билан куч синашади.