Анна Блинкова бош соврин учун асосий давогарга айланди

Россиялик теннисчи Анна Блинкова Люксембургда ўтаётган мусобақада америкалик Кори Гофф билан ўзаро рақобатлашди.

Ушбу учрашувда Анна мавсум кашфиёти бўлган Корини 6:4, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб чорак финалга йўл олди.

Шу тариқа "BGL Luxembourg Open"нинг 1/4 финал босқичига чиққан Блинкова энди германиялик Татьяна Мария билан куч синашади.