Англияда мухлислар стадионга киритилиши мумкин. Фақат...

Англия кубоги финали томошабинлар қаршисида ўтказилиши мумкин. Mirror нашрининг маълум қилишича, Англия футбол ассоциацияси финалга чиққан жамоаларга 10 мингтадан мухлисни стадионга киритишга рухсат бериш масаласини муҳокама қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, финал бўладиган Лондондаги “Уэмбли” стадиони ўз бағрига 90 минг мухлисни сиғдира олади. Шу боис 20 минг томошабин бемалол ижтимоий масофани сақлаган ҳолда стадионга жойлашиши мумкин.

Ҳал қилувчи ўйин 1 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)