Англия терма жамоаси ва

"Бёрнли" вингери Аарон Леннон фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

33 ёшли англиялик футболчи "Кайсериспор" клуби билан шартнома имзолайди. Трансфер шу ҳафта расман эълон қилинади.

Леннон фаолияти давомида "Лидс", "Тоттенхэм" ва "Эвертон" клубларида тўп сурган. Англия терма жамоасида эса 22 та ўйинда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)