Англия терма жамоаси футболчилари Болгарияга қарши ўйинда майдонни тарк этишлари мумкин. Агар...
Ads

Англия терма жамоаси футболчилари Евро-2020 саралашидан ўрин олган Болгарияга қарши ўйин пайтида агар мухлислар томонидан ирқчилик кайфиятидаги ҳақоратлар янграса ўша захоти майдонни тарк этишлари мумкин.

Англиялик футболчилар ушбу масалани муҳокама қилиш учун "Сент-Жорж Парк"даги терма жамоа қароргоҳига йиғилишади. Қайд этиш лозимки, улар бу масалада ЖЧ-2018 дан аввал ҳам гаплашишган.

Эслатиб ўтамиз, Англия – Болгария ўртасидаги жавоб баҳси 14 апрель куни бўлиб ўтади. Улар ўртасидаги дастлабки ўйинда бир мухлис Англия терма жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлингни ирқчилик билан ҳақорат қилган эди. Ушбу мухлис ўша захоти полиция томонидан қўлга олинган.

Минбар

Барча блоглар