Англия клубининг 32 ёшли сардори шубҳали тарзда ўлим топди

Англиянинг "Йовил Таун" клуби раҳбарияти жамоа сардори Ли Коллинзнинг 32 ёшида оламдан ўтганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, Ли 31 март куни вафот этган. Аммо, ҳозирча унинг ўлими сабаблари маълум қилинмаяпти.

"Барчадан ушбу оиланинг шахсий ҳаётига ҳурмат кўрсатишни сўраймиз. Клуб ҳозирча бу борада ҳеч қандай изоҳ бермайди", - дейилади клуб баёнотида.

Коллинз "Вулверхэмптон" тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида "Порт Вейле", "Нортхэмптон Таун", "Мэнсфилд Таун", "Форест Грин Роверс", "Шрусбери Таун" ва "Барнсли" каби жамоаларда тўп сурган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар