«UFC» мусобақаларида АҚШ шарафини ҳимоя қилувчи беларуслик Андрей Орловский навбатдаги жангини 2018 йилнинг 3 март куни ўтказадиган бўлди.

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтадиган «UFC 222» мусобақасида Андрей Орловский голландиялик Штефан Штрувега қарши жанг ўтказади.

Маълумот учун: 36 ёшли Андрей Орловский сўнгги жангини шу йилнинг ноябрь ойида бразилиялик Жуниор Албинини мағлубиятга учратган эди. Унга қадар эса қаторасига беш жангда имкониятни бой бериб қўйган.

29 ёшли Штефан Штруве эса сентябрь ойида россиялик Александр Волковга қарши баҳс ўтказиб, ушбу жангда нокаутга учраган эди.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98