Андрей Канчельскис: Элдор Шомуродов ҳам таваккал қилса бўлади

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис бир неча кун аввал Россиянинг “Спорт-Экспресс” нашрига интервью берди. Журналист мутахассисга шундай савол берди:

- Ўтган йилнинг ёзида маҳоратли ҳужумчи Фёдор Чаловнинг ЦСКАдан “Кристал Пэлас” таркибига қўшилишига бир баҳя қолганди. Сизнингча, у Англияда ўйнаб кета олармиди?

- “Кристал Пэлас” Лондоннинг бой анъаналарга эга бўлган клубларидан бири. Ушбу жамоада Рой Хожсон бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда ва унинг таркибидан маҳоратли футболчилар жой олишган. Фёдорнинг ўрнида бўлганимда, ўша трансферни амалга ошириш учун қўлдан келганича ҳаракат қилардим. Ахир ЦСКА ва АПЛ турлича олам.

Ўз вақтида мен ҳам таваккалга қўл урганман. Ахир, “Шахтёр”да ўзимни жуда яхши ҳис қилардим. Ўшанда Донецкда 2 хонали квартирам бор эди ва менга “Волга” автомобили беришганди. Шунингдек, МЮдагига қараганда, “Шахтёр”да кўпроқ маош олардим. Шундай бўлса-да, таваккал қилишга аҳд қилдим ва бу ишим ўзини оқлади.

Одил Аҳмедов бу йил "Шанхай СИПГ" билан шартномаси якунланганидан сўнг "Навбаҳор"га келадими? - Андрей Канчельскисдан жавоб

шому_1

– “Ростов” жамоасига ажойиб тарзда мослашиб олган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳам таваккалга қўл урса бўладими?

- Бўлмасам-чи? Элдор Шомуродов яхши ўйин намойиш эта оладиган футболчи. Шунинг учун у ҳам таваккал қилиб, бошқа чемпионатларда ўзини синаб кўрса бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
20/04/2020 21:59
Albatta Eldor alaqachon ketish kerak edi kuchli beshlikka