Янгиерда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган “Андижон” жамоаси про-лига вакили “Зомин”га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Мазкур ўйинда андижонликлар 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Дониёр Абдуманнопов, Жамшид Ҳасанов, Бахтиёр Қосимов, Шаҳбоз Жумабоев, Азамат Исроилов, Абдуллоҳ Олимов ва Эммануэль Аривачукву муаллифлик қилди.

Ҳозирча “Андижон”га янги футболчи қўшилгани йўқ. Аммо йўқотишлар бор. Мисол учун яқинда ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминовнинг клубдан кетганини маълум қилгандик. Энди бўлса, охирги пайтларда ишончли ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозонаётган дарвозабон Ислом Абдуллаев ҳам “Андижон” билан хайрлашди. У яна “Қўқон-1912”га қайтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)