"Андижон"дан бундай натижа илк бор ёхуд сафарда ҳам уйдагидек!

“Суперлига-2023” якунлангач, унинг сарҳисоби қилинади, кимнинг қандай иштирок этганию, қанақа натижалар кўрсатгани бамисоли ойна сингари кўзгуда акс этади.

Хабарингиз бор, “Андижон” клуби чемпионатда 40 очко тўплаб 7-ўриндан жой олди (бу борада 6-ўрин эгаси “Сурхон” билан очколари тенг, фақат ўзаро ўйинлар бўйича Термиз жамоаси олдинда). Йил давомида “Бургутлар”нинг парвозини кўрган мухлис ва мутахассислар кўплаб ижобий фикрларни билдирдилар. Бунга яна қўшимча равишда шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, “Андижон” сафарда ҳам ишқибозларини хурсанд қилган ўйинлари бисёр бўлди. Бу факт!

абдунабиев1_3

Рости, “Андижон” клубининг меҳмонда қайд этган бу йилги натижаси Ўзбекистон чемпионати тарихида энг яхшисига айланди. Боиси, жамоанинг 1992 йилдан бери Ўзбекистон чемпионатида сафарда қайд этаётган натижаларига эътибор қаратганимизда ҳозиргача энг яхши кўрсатгичлари 1999 ҳамда 2008 йилларга тўғри келаётганди.

1999 йили “Андижон” меҳмонда 4 ғалаба ва 3 дуранг ўйнаб 16 очко жамғарган. 2008 йилда эса сафар беллашувларида 4 ғалаба ҳамда 2 дурангга эришган ҳолда 14 очко тўплаган. 2023 йилги биринчиликда бош мураббий Александр Хомяков ва унинг шогирдлари сафардаги аксарият учрашувларда ҳам худди ўз уйида ўйнагандек таассурот қолдирди. Натижада “Андижон” клубининг Ўзбекистон чемпионати тарихида меҳмонда эришган энг яхши натижаси қайд этилди.

Боиси, бу мавсумда “Бургутлар” Суперлига баҳсларида меҳмондаги 5 та ўйинда ғалаба қозонган ва 2 тасида дуранг қайд этган.

1-тур. “Насаф” – “Андижон” – 0:1

4-тур. “Олимпик” – “Андижон” – 0:1

13-тур.  “Бухоро” – “Андижон” – 0:1

22-тур. “Сўғдиёна” – “Андижон” – 1:2

25-тур. “Турон” – “Андижон” – 1:3

Шунингдек, Тошкентда “Пахтакор” (1:1) ва Фарғонада “Нефтчи” (0:0) билан баҳсларда дуранг кузатилган.

“Андижон”  ўз майдонида:   13        7          2          4          16-11              23

“Андижон” сафарда:            13        5          2          6          11-14              17

Абдураҳмон Комилов3_10

Кўриб турганингиздек, сафардаги ўйинларда “Андижон” 17 очкони қўлга киритди. Маълумот учун, “Андижон”нинг бунгача Суперлигадаги охирги иштироки ҳисобланган 2021 йилда меҳмонда 2 тадан ғалаба ва дуранг, шунингдек, 9 мағлубият қайд этган. Бу гал Суперлигага қайтишида жамоа нафақат ўз уйида, балки сафарда ҳам ишқибозларини қувонтиришни уддалади. Бу борада Хомяков ва унинг жамоасига офарин! Айниқса, бош мураббийнинг топқирлиги, қўллаган тактик схемаларини футболчилар майдонда тўғри йўналишда қўллай олганликлари эвазига “Бургутлар” анча муваффақиятли натижа қайд эта олдилар.  Демак, “Андижон” меҳмондаги ғалабалар сони бўйича бу йил ўз тарихида энг яхши натижани кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!