Андижонда таэквондо бўйича республика очиқ чемпионати бўлиб ўтди
Ads

Кеча Андижон вилояти Хўжаобод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида Таэквондо бўйича республика очиқ чемпионати ўтказилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг турли худудларидан ташриф буюрган 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида Хўжаобод тумани 1-ўринни қўлга киритди, 2-ўрин Тошкент вилояти, 3-ўрин эса Қорасув тумани таеквондочилари эгаллашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Хўжаобод туман ҳокимлиги ҳамда Андижон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Минбар

Барча блоглар