Пандемия туфайли чемпионатимизда яна танаффус эълон қилинганини биласиз. Натижада жамоалар ўз футболчиларига қисқа муддатли таътил беришганди. Аста-секин клублар яна машғулотларга қайтишмоқда.

Жумладан, “Андижон” жамоаси ҳам 5 августдан режага мувофиқ тайёргарлик кўришни бошлайди. Айтиш жоизки, бу сафар ҳам андижонликлар йиғинни Янгиерда олиб борадилар. Шуни қўшимча қилиш керакки, “Андижон”нинг U-21 жамоасида ўзини кўрсатган ҳимоячи Муҳаммадали Турсунов билан ҳужумчи Жамшид Ҳомидов асосий жамоанинг машғулотларига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” 9-турдан кейин 5 та дуранг ва 4 та мағлубият қайд этган ҳолда 5 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)