Андижон вилоятида уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш ва жиноятчиликка барҳам бериш борасида тадбир бўлиб ўтди
Ads

Шарқ яккакураш ва жанг санъати маркази билан ҳамкорликда вилоятлар ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳукумат органлари томонидан уюшмаган ёшлар ўртасидаги жиноятларни йўқ қилиш ва уларни спорт билан банд қилиш борасидаги ўзига ҳос ишларни амалга ошириш, бу борада тадбирлар ташкил этиш йўлга қўйилuганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик ва дастлаб ушбу масаднинг амалий ифодаси Фарғона вилоятида бўлиб ўтгани борасида ҳам маълумотга эгасиз. Навбатдаги тадбир Андижон шаҳрида бўлиб ўтди. Шарқ яккакурашлари ва жанг санъати маркази номидан доимгидек К-1 федерацияси раҳбари Жасур Неъматов ўз фикрларини, мақсад ва вазифаларини атрофлича Андижон спорти ва хуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддиларига баён қилиб берди. Айниқса, меҳрибонлик уйларини мураббийлар билан таъминлаш борасидаги ажойиб ғоясини барча қўллаб-қувватлади. Мазкур тадбирга бўлган қизиқиш жуда кучли бўлди. Сабаби, мехрибонлик уйлари, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъати марказининг Андижон бўлими, БЎСМ, яккакураш турлари федерациялари, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Андижон вилояти ҳокимияти, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки ҳам бунга яққол мисол бўлади. Бир сўз билан айтганда андижонликлар бир ёқадан бош чиқариб, ёшлар ўртасида жиноятчиликка барҳам бериш йўлидаги ушбу ишларни амалга оширишга бел боғлашди.

photo_2019-10-07_09-56-47

photo_2019-10-07_09-56-54

photo_2019-10-07_11-25-20

photo_2019-10-07_11-25-23

photo_2019-10-07_11-25-28

андижон

жвс1

анди

photo_2019-10-07_11-25-26

андиж

жас8