Бугун Қибрайда АГМК ҳамда "Андижон" жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу ҳақда "Андижон" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувнинг биринчи бўлим сўнгги дақиқаларида Зафар Полвонов "Андижон" жамоаси дарвозасини ишғол этиб, АГМКни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим эса захирадан майдонга тушган андижонларлар футболчиси Дониёр Исмоиловнинг бенефисига айланиб кетди. У 75, 86 ва 90-дақиқаларда киритган голлари эвазига жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Маълумот ўрнида, "Андижон" клуби Суперлиганинг 24-турини Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 24 ноябрь куни соат 14:30да "Соғлом Авлод" стадионида бўлиб ўтади.