"Андижон" - "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар катта мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

Учрашув ҳақида нима дейиш мумкин? "Бунёдкор" ўйинни назорат қилди. Йигитларимизга шижоат етишмади. Рақиб бир киши кам бўлиб қолган бўлишига қарамай, ҳужумларга эга бўлди. Футболчиларимизда нега шижоат камлигини эртага ўйинни таҳлил қилиб, кейин хулоса қиламиз.

- Усмоновнинг савияси жамоага мос келмапти. Нима сабабдан у доим майдонга тушмоқда?

- Таркибимизда у билан Литвяков бор холос. Шунинг учун майдонга туширишга мажбурмиз. Ҳозирча имкониятимиздаги бор футболчилардан фойдаланяпмиз.

- "Бунёдкор" 10 киши қолди. "Андижон" бир очко олдими?

- Рақиб 10 киши бўлиб ҳам ҳужумларни тиндирмади. Шу сабабли, бир очкони қўлга киритди деб ўйлайман.

- Бекмуратовга нима деб кўрсатма бердингиз?

- Бир киши кўп бўлиб қолганимиздан кейин уни ёнимга чақириб сал олдироққа чиқиб ўйнашимиз кераклигини кўрсатдим.

- "Металлург" билан ўйиндан кейин бошқа дарвозабон ўйнай бошлади.

- Аслан Аҳроров дебютини бу йил ўтказди. У ёш дарвозабон. Руҳий тушкулликка тушиб қолганди. Дарвозабонлар мураббийимизнинг кўрсатмаси сабабли, Абдуллаевга имконият берди. Шу сабабли, Исломга имконият беришга қарор қилдик. Ўйлайманки, Ислом ўтган турда ҳам, бугун ҳам ёмон ўйнамади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mansurbek
01/07/2020 22:09
Андижон камандаси билан мажлис ўтказинглар. Бунақа уйнаб олий лигада жон сақлаб ҳам қололмайсизлар. Ўйинни бошида лиганер зўр паст берганда ҳам хатто дарвозага тепишни билмади. Буларни ўйнини кўриб праписанал ўйинчилигига ҳам ишонгинг келмайди. Лиганерлар яҳши ўйнашди лекин ўзимизники ўйнамаса уларни яҳши ўйнашидан фойда йўқку. Аҳир улар 2 ёки 3 та аммо 8 та ўйинчи ўйнамаса уларни қўлидан нима ҳам келарди.
Abbos Axmedov
02/07/2020 00:01
Хафа бомагин биродар ИншаАллох бу Андижон супер лигада колади кегинги йил узини курсатади хозирча Омад тилайман Андижонни кегинги уйинларига деб Навбахор мухлисидан!