Ўтган турда Тошкентда “Бунёдкор”га имкониятни бой берган “Андижон”  жамоаси бир неча кунлик танаффусдан кейин яна машғулотларга киришди. Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги жамоа аъзолари бугундан Андижонда тайёргарлик жараёнини бошладилар.

Лекин таркиб тўлиқ кўринишда эмас. Гап шундаки, жамоанинг тўрт нафар футболчиси – Дониёр Абдуманнопов, Жасур Жалолиддинов, Абдуғани Камолов ва Камрон Саидазимов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан халқаро мусобақада қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетишган.

Булардан ташқари, “Андижон”нинг легионерларидан бири Эдгар Бернхардт юзага келган танаффусдан фойдаланиб Қирғизистонга кетган. Маълум бўлишича, у шу кунларда клуб ихтиёрига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, 4-тур доирасида “Андижон” клуби 1 апрель куни ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар