“Металлург” – “Андижон” (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикр мулоҳазаларини баён этди. Бу ҳақда "Металлург" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- “Металлург” ажойиб жамоа. Бош мураббий билан яхши танишмиз, бирга тўп тепганмиз. Бу ўйиндан чўчиган жойимиз бор эди. Ютуқ бўлмаса ҳам камида бир очко илинжида келгандик, мақсадимизга эришдик. Легионерларимизга жавоб бердик. Қолган йигитлар билан жиддий ишладик. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан меҳнат қилдик. Бу эса, ўз натижасини беряпти. Жамоага эронлик мутахассис келишини сизлардан эшитаяпман. Жамоамизда молиявий қийинчилик йўқ. Ҳаммаси жойида, - деди Бахтиёр Ҳамидуллаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirali Hcerali
30/09/2020 20:06
Андижон доим олга! галабага тенг муроса к,уллуг бу'лсин