Анастасия Потапова чорак финалда ўйнайди

Россиялик теннисчи Анастасия Потапова "Abierto Mexicano TELCEL" турнирининг чорак финал босқичида иштирок этадиган бўлди.

Анастасия яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида германиялик Татьяну Марияга қарши кортга чиқди ва ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Акапулько шаҳрида ўтаётганм мусобақанинг навбатдаги босқичида Потапова канадалик Лейла Фернандес билан рақобатлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)