Ана холос! Зидан

8 кун ичида 3 та муҳим ўйинда иштирок этган Мадриднинг "Реал" клуби Испания Ла Лигаси 31-туридан ўрин олган учрашувни меҳмонда ўтказади. "Хетафе"га қарши бўлиб ўтадиган беллашув мадридликлар учун муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу баҳс учун "қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан қайдномани эълон қилди. Қизиғи, ундан 16 нафар футболчи ўрин олган, холос. "Ливерпуль" билан ўйинда иштирок этган Начо, Ферлан Менди ва Каземиро мазкур учрашувда жамоага ёрдам бера олмайди.

Начонинг сариқ карточкалари кўпайиб кетган, Каземиро эса, аввалги турда қизил карточка олган эди. Ферлан Менди жароҳат олиб, 10-12 кунга сафдан чиққан. "Marca" нашри тарқатган хабарларга кўра, бугунги "Кастилья"("Реал"нинг ўринбосарлар жамоаси)нинг ўйинидан кейин яна бир футболчи асосий жамоага чақирилади.

"Хетафе" - "Реал" учрашуви 19 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу баҳс олдидан мезбонлар 15-ўринни эгаллаб турган бўлса, мадридликлар 2-поғонани банд этган.

photo_2021-04-17_18-22-06

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар