Ана холос! Хабиб Нурмагомедовнинг менежери қўлга олинди

Хабиб Нурмагомедовнинг менежери Aли Aбдул Aзиз Лас-Вегасда содир этган икки жанжалли вазият бўйича айбланмоқда.

Ўтган жума куни Aбдул Aзиз Энтони Петтиснинг менежери Aвраам Кавага мушт туширган эди. Мазкур ҳолат PFL 7 турнирида содир бўлган.

Кава полицияга Aбдел-Aзизнинг гаплашиш учун келганлигини, аммо ҳеч қандай сабабсиз уни юзининг ўнг томонига мушт билан урганини айтди. Бу айбловни Петтис ва унинг қиз дўсти Лазетте Франcе ҳам тасдиқладилар.

Полиция хабарига кўра, Каванинг жароҳатлари акс этган фотолар бор . Мазкур ҳолат туфайли, Aбдул Aзиз қўлга олиниб, полиция маҳкамасига олиб кетилган.

Айнан ушбу омиллар етти ой аввал Абдул Азиз иштирокида содир бўлган воқеани ҳам қайта кўриб чиқишга сабаб бўлди. Унда Хабибнинг менежери Камару Усман билан мехмонхонада Колби Ковингтонга ҳужум қилгандилар.

Биринчи суд мажлиси 25-ноябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Минбар

Барча блоглар