Ана холос! Ўзбекистонлик эркин курашчида допинг аниқлангани сабаб Токио-2020 йўлланмасидан маҳрум этилди

2020 йили Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари иштирок этадиган Ўзбекистоннинг лицензиялари сони биттага камайди. Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Эркин курашчи Хасанбой Рахимов (125 кг) ўтган йили Нур-Султонда бўлиб ўтган Жаҳон чемпоинатида допинг қабул қилганлиги сабабли, дисквалифицияга учради.

Шу йилнинг март ойида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё саралаш турнирида Ўзбекистон яна битта номзодни кўрсатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб турибди.

Айни пайтда Ўзбекистон спортнинг 8 тури бўйича 14 та лицензияга эга.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)