Ана холос! Гризманн энди

"Барселона" форварди Антуан Гризманн Ла Лига 36-тури доирасида "Вальядолид"га қарши ўйинда жароҳат олди.

Клуб расмий матбуоти хабарига кўра, франциялик ҳужумчи бугун клуб базасида тиббий кўрикдан ўтди ва унинг ўнг оёқ сон мушакларларида жароҳат борлиги аниқланди

"Барселона" расмий хабарида футболчининг майдонга қачон қайтиши ҳақида маълумот берилмаган.

Жорий мавсумда футболчи Ла Лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)