Ана холос! Френсис Нганну Тайсон Фьюри билан жанг қилишни хоҳламоқда

UFC оғир вазн тоифасида ўзининг чемпионлик камарини қўлган киритган Фрэнсис Нганну боксда ҳам ўзини синаб кўришга қарши эмас. У оғир вазн тоифасида WBC жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри билан жанг қилишни хоҳламоқда.

"Албатта, мен бунга тайёрман. Эсда тутинг, бокс менинг асосий орзум бўлган ва бу истак ҳамон сақланиб қолган. Қачондир ушбу йўналишга ҳам қадам қўйишимга ишонаман. Мен Майк Тайсон билан эмас, бошқа бир оғир вазнли Тайсон Фьюри каби боксчи билан жанг қилишни истар эдим," - деди Нганну.

Эслатиб ўтамиз, Фрэнсис Нганну UFC 260 турнири доирасида Стипе Миочични 2-раундда чуқур нокаутга учратиб, UFC оғир вазн тоифаси чемпионига айланган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)