Ана холос! Франция терма жамоаси аъзоси

Франция терма жамоасининг номи сир қолишини хоҳлаган футболчиси “ЖЧ-2018”да қўлга киритилган олтин медалини сотувга қўйди.

Le Soir нашрининг хабар беришича, Julien's Auctions аукционига қўйилган медаль 65 минг еврога сотилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия майдонларида қўлга киритилган ғалаба Франция терма жамоаси тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлиги ҳисобланади. Французлар финалда Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)