Ана холос! ЕЧЛ финали Туркияда ўтмаслиги мумкин

Европа чемпионлар лигаси финал ўйини Истанбулдаги "Отатурк" стадионида эмас, бошқа мамлакатда бўлиб ўтиши мумкин. "NY Times" тарқатган хабарга кўра, финал Лиссабонда ўтказилиши мумкин. Манбанинг таъкидлашича, УEФА финал учрашувини ўтказиш учун бошқа кўплаб имкониятларга эга эмас.

Кейинги ҳафта, УEФА Чемпионлар Лигаси финали масаласида Туркия томони билан музокаралар ўтказади. Нашр маълумотига кўра, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финалларини ўтказиш тўғрисида қарор 17 июнь куни қабул қилинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)