Ана холос! Бу йил Ўзбекистонда Осиё чемпионати бўлмайди

Хабарингиз бор, бу йил Ўзбекистон U19 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши керак эди.

Аммо дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳамон мураккаблигича қолаётгани сабаб, Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқёсидаги йирик мусобақаларни, шу жумладан, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионатини ҳам кейинги йилга қолдиришга қарор қилди. Хабарларга қараганда, бугун ОФК расман бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясини огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, U19 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)