Ана холос! АПЛ яна бир мамлакат чемпионати билан бирлаштирилиши мумкин

Буюк Британия футбол бўйича индивидуал мусобақаларни ислоҳ қилиш истиқболларини ўрганмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда, вариантлардан бири Англия ва Шотландия чемпионатларини ягона Британия лигасига бирлаштиришдир. Шунингдек, юқори дивизиондаги жамоаларни 20 тадан 18 тагача қисқартириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Шотландиянинг икки гранди - "Селтик" ва "Рейнжерс" аллақачон ушбу лойиҳага қизиқиш билдира бошлаган.

Бундан аввалроқ, қитъанинг гранд клубларини ўзида бирлаштирган Европа Суперлигаси ташкил этилган эди. Аммо кўп ўтмай аксарият жамоалар ушбу мусобақада иштирок этишдан бош тортди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар