Ана холос! 2 та мамлакат Токио Олимпиадасидан четлатилди

Халқаро оғир атлетика федерацияси санкциялар қўмитаси антидопинг қоидаларини бузгани учун Таиланд ва Малайзия оғир атлетика федерацияларини дисквалификация қилди. Бу ҳақда olympic.uz расмий сайти хабар бермоқда.

Таиланднинг 18 ёшгача бўлган спортчилари беш ойга, катталар терма жамоаси эса 11 ойга мусобақалардан четлаштирилди. Шунингдек, Таиланд терма жамоаси Олимпия ўйинлари қачон ўтказилишидан қатъи назар ўйинлардан четлатилди. Таиланд оғир атлетика федерацияси статуси 2023 йилнинг 1 апрелига қадар тўхтатилди.

Малайзиялик атлетлар ҳам IWF шаъфелигидаги мусобақадан сўнг 5 ой давомида ўтказиладиган мусобақалардан четлатилишди. Улар ҳам Таиланд каби Токио-2021 ўйинларида иштирок этмайдилар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар