Ана ҳолос! Неймар

ПСЖ форварди Неймар "Барселона"ни яна судга берди.

Маълум бўлишича, бразилиялик футболчи Каталония клубини тарк этганида, клуб Неймар маошининг бир қисмини тўламаган.

Шу қаторда, "Барса" билан шартномани узайтиргани учун бонус пуллари ва вақтида тўланмаган маошнинг фоизларини ундириб олмоқчи. Умумий ҳисобда каталонияликларнинг қарзи 3,5 млн еврони ташкил этмоқда.

Неймар "Барселона"ни мутлақо адолатсизликда айбламоқда ва ПСЖга ўтиб кетгани учун атайин пуллар берилмаяпти деб таъкидламоқда.

Хабарга кўра, испанлар ёзда футболчини таркибга қўшиб олганида, Неймар даъволарини қайтариб олмоқчи бўлган.

Шу билан бирга, бразилияликнинг фикрича, "Барселона" тегишли пулларни тўлаб беришга ваъда берган, аммо келишувни бузган.