Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони мексикалик Сауль “Канело” Альварес (49-1-2, 34 КО) Golden Boy Promotions промоутерлик компаниясидан ўрта вазн тоифасининг WBA (Super), IBO, WBC ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби қозоғистонлик Геннадий Головкин (37-0-1, 33 КО) билан реванш жангини талаб қилмоқда.

Бу ҳақда боксчининг менежери Хосе “Чепо” Рейносо ESPN Deportes нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Айни дамда ҳеч нарса ҳал қилинганича йўқ. Альварес ва Головкин реванш жанги борасидаги музокаралар ҳали давом этади. Биз кутяпмиз. Бизга ҳеч нарса дейишмаяпти, Golden Boy билан ҳам гаплашмадик, – дейди Рейносо.

Бундан ташқари “Чепо” “Канело”нинг Головкин билан бўладиган иккинчи жангга қизиқиши жуда юқорилиги ҳамда бошқа тўқнашувларни тўхтатиб турганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Альварес машғулотларга киришган. Fox Deportes нашрининг маълум қилишича, томонлар реванш борасида келишувга эришган. Унга кўра, “Канело” ва Головкин тўқнашуви 5 май куни Синко де Майода бўлиб ўтади.

Бироқ жанг ўтказилиш жойига ҳозирча аниқлик киритилмаган. Бу қарама-қаршиликни қабул қилишда даъвогарлар орасида Лас-Вегасдаги “T-Mobile Arena” аренаси етакчилик қилмоқда. Боксчиларнинг илк жанги ҳам худди шу бинода ўтказилган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98