Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 20 миллион доллар ажратди

Асли Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Алишер Усмонов юртимизда коронавирусга қарши курашда олиб борилаётган ҳаракатни қўллаб-қувватлаш йўлида ўз ҳиссасини қўшди. “Ўзбекистон24” телеканалининг маълум қилишича, Алишер Усмонов ушбу саъйи ҳаракатлар учун 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни беғараз ҳадя қилмоқда.

"Таниқли тадбиркор, меценат Алишер Усмонов ҳам давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига ўз ҳисобидан хайрия маблағлари ўтказаётган сахий юртдошларимиз қаторида шу кунларда жадаллик билан бунёд этилаётган мазкур касалхона қурилишига баҳолиқудрат ўз ҳиссасини қўшиш ниятида ушбу шифохонани энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун 20 миллион доллар миқдорида маблағни ажратди.

Бу маблағ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди ва халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиклаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан бунёд этилаётган мазкур касалхонани зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга йўналтирилади", – деб ёзади Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
01/04/2020 15:28
Март хакикий узбек бой булсанг шундай булиш керак хавасим келади эхсонли ИНСОН

Минбар

Барча блоглар