Алишер Никимбаев: “Насаф”га “Локомотив” билан ўйинда “Бунёдкор”га қўллаган тактикаси иш бермади

Бугун SPORTS.uz сайтида янги лойиҳанинг навбатдаги сони тақдим этилмоқда. Унда Қатарда фаолият юритаётган ҳамюртимиз, кўпчилик яхши танийдиган мутахассис Алишер Никимбаев билан Суперлигада турнинг марказий ўйини таҳлил қилинди.

Бу гал Суперлига 17-турдан ўрин олган “Локомотив” – “Насаф” учрашувига эътибор қаратилди. Унда Алишер Никимбаев қуйидагиларни баён этди.

35267208_10157695996212942_3276155591159971840_n

- “Локомотив” – “Насаф” шубҳасиз турнинг марказий ўйини бўлди. Иккинчи ўринда кетаётган ва шу ўринга даъвогарлик қилмоқчи бўлган жамоалар тўқнашган. Улар орасида 4 очко фарқ бор эди. Агар “Насаф” ютганида, бир очко қоларди ва қаршиликлар “темирйўлчилар”га яқинлашиб олишарди. Шунинг учун “аждарлар” ғалаба учун курашишди. “Насаф” “Бунёдкор”га қарши ҳаракат қилган тактикадан фойдаланди.

Меҳмонлар майдонда асосан 4-3-2-1 ёки 4-4-2 тарзда жойлашишди. Лекин сафарда тўп тепгани боис ҳимоячилар ҳар доим ҳам ҳужумга ўтишмасди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари олдинги чизиқда тўп назорати ва прессинг қилмоқчи бўлишганди. Бироқ “қалдирғочлар”га қўлланган услуб “Локо” билан баҳсда ўхшамади. Бунга сабаб “термирйўлчилар”нинг савияси ҳамшаҳарларидан юқорилигидир. Улар “Бунёдкор” қилган хатоларга йўл қўйишмади. Ёдингизда бўлса “Насаф” – “Бунёдкор” беллашувида меҳмонлар ҳимоячисининг 2 та хатоси қимматга тушган. Шунинг учун бу сафар “Насаф”га ўша тактика самара бермади.

"Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви таҳлили. Алишер Никимбаев талқинида

“Локомотив” асосан 4-3-2-1 тактикаси билан ўйнаган ва бундан самара чиқди. Улар ҳам тўп назоратига ва узун пасларга эътибор беришган. Мезбонлар қаршиликларга қараганда фаол ҳаракат қилишди. Пойтахтликларнинг асосий устунлиги стандарт вазиятларда рақибдан биринчи бўлгани. Чунки бундай ҳолатларнинг барчасида “Локо” ютган.

Гол узун пас билан юзага келган. Яъни жарима зарбасидан ошириб берилган тўр якунда тўрга киритилди. Рақиб жарима майдони яқинида тўпни ушлаб туришди ва дарвоза ишғол этилди.

“Локомотив”нинг ўйин услуби ўша гол киритилган вазиятда кўринарди – узун пас, тўп назорати ва жарима майдонида устунлиги, - деди мутахассис.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dima Muratov
21/08/2019 19:58
Nikimbaev shu Nasaf uyiniga nimagadir qiziqib qoldi...
Foydasi yug janob Nikimbaev qancha tosh otmang baribir Nasaf chap beradi.
Kupchilik uylagandi xuddi sizdek Nasaf sindi deb - Afsuski bazilarni qilgan say xarakatlari naf bermadi aksincha Nasaf yoshardi va yanada kuchaydi.
Biz Pahtakorni kutyabmiz Qarshiga...
Sobir Malilov
21/08/2019 22:47
babayn bitta oyinda yutsa tamom hamma uni daxo hisoblaydi qanaqa taktika haqida gapiryabsiz alisher aka taktika yoqku lokoni kuchi surxon bilan ikkita oyinda korindi jamoa oyini 0
Shaxboz Bekmurodov
23/08/2019 17:35
qiziqsa maylida ko‘zi tegib qolmasinda NASAFga iloyim ko‘zing o‘yilgirni,
&
SCORPION
21/08/2019 18:27
Alisher nikinbaev NASAFning o‘yiniga qiziqib qolganmi deyman har bir uyinni tahlil qilib bormoqda
&
Sash
21/08/2019 18:28
Kim bu aqilli. Buni fikri kimga qiziq. Nasafni hozirgi vaziyatini hamma muhlis biladi.