Александр Зверев тезкор ўйин намойиш этди

Париж шаҳрида эркаклар ўртасида "Мастрес" туркумига кирувчи "Rolex Paris Masters" теннис турнирида иккинчи давра учрашувлари бошланди.

Унда германиялик теннисчи Александр Зверев ва испаниялик теннисчи Фернандо Вердаско ўзаро рақобатлашди. Мазкур баҳсда Саша рақибини 6:1, 6:3 ҳисобида енгди.

Энди яккалик баҳсларининг учинчи даврасида Зверев канадалик Денис Шаповалов, ёкис италиялик Фабио Фоньини билан куч синашадиган бўлди.

Минбар

Барча блоглар